Миртемурнинг ҳикояси

Уч ёшли Миртемур церебрал фалаж билан касалланган. Ҳаётининг биринчи йилини болажон ётган ҳолатда ўтказди. Миртемур қўл-оёғини қимирлатолмас, ҳаракатсиз бўлиб қолган эди, тенгдошларидан ривожланиш жиҳатдан ортда қолган эди.

Икки йил олдин, Миртемур фаолияти “Sen yolg’iz emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказига қатнай бошлади. Ушбу марказда алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатилади. Марказ мутахассислари Миртемур учун ривожланиш дастурини ишлаб чиқдилар: даволаш физкультура, логопед ва терапевтик бассейн машғулотлари. Болажон бажонидил марказга қатнайди ва ижобий натижаларга эришмоқда. У аста-секин ўрнидан туриб, суянчик билан юриш, қўллари билан нарсаларни маҳкам ушлаш ва бир неча оддий сўзларни гапиришни бошлади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula