“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг ўқув марказида инглиз тили машғулотлари. Дарслар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан гуруҳларда ўтказилади. Инглиз тили сабоқлари давомида болалар грамматика ва талаффуз асосларини ўрганадилар. Машғулотларда, шунингдек, ўқиш, сўзлашув, янги сўз ва ибораларни ўрганиш каби тил кўникмаларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Инглиз тилини ўрганиш жараёнида болалар мазкур маданиятга оид асарлар – матн ва қўшиқлар билан яқиндан танишадилар. Сирасини айтганда, болалар тил хусусиятларини тез ва соз ўрганишлари учун дарслар қизиқарли ва сермазмун шаклда ўтилади.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг ўқув марказида 2003 йилдан буён эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли кичкинтойлар, жами 3500 дан зиёд бола таълим олди. Бу ерда турли мактаб фанларидан сабоқ берилади. Болалар шахсни тарбиялаш машғулотларида ҳам иштирок этадилар. Машғулот ўтиш учун мамлакат ўқув муассасаларининг пешқадам педагоглари таклиф этилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula