Акимова Кристина - 30-чи Меҳрибонлик уйи битирувчиси. "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди уни уй-жой билан таъминланишида кўмаклашган. Шунингдек, Фонд Кристинанинг жажжи фарзандлари тиббий муолажа олишида ҳам ёрдам кўрсатган.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Фонднинг фаолияти Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Шу мақсадда, Фонд томонидан Ўзбекистонда жойлашган бир қатор Меҳрибонлик уйлари тубдан таъмирланиб тўлиқ жиҳозланган.

Фонд томонидан Меҳрибонлик уйларида мунтазам равишда тиббий текширувлар ўтказилади ва ёрдамга муҳтож болажонлар даволанишида кўмак кўрсатилади. Фонд қошида фаолият юритувчи Ўқув марказида ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун табиий ва гуманитар фанлар бўйича дарслар ўтилади. Болалар вояга етиб Меҳрибонлик уйларини тарк қилганларидан кейин ҳам, Фонд уларга жамиятда ўз ўрнини топиши йўлида ёрдам кўрсатишни давом этади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula