Арсен ҳақида ҳикоя

Арсен остонаданоқ меҳмонларни қувонч билан қарши олади, бағрини очганча югуриб уларга пешвоз чиқади. Уч ёшли шўх-шодон болакай синовларни бошдан кечирди. Сизга шу ҳақда ҳикоя қилмоқчимиз.

Арсен уч ойлик бўлганида унга туғма юрак хасталиги ташхиси қўйилди. Бу касаллик билан узоқ яшаши амримаҳол эди. Хайриятки, 2017 йил октябрда “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди хайрия акцияси доирасида франциялик пешқадам кардиохирург Оливье Барон раҳбарлигида болакайнинг юраги очиқ усулда операция қилинди.

Мураккаб амалиётдан бир йил ўтди. Саломатлигини тиклаб олган болакай бугун спорт билан фаол шуғулланмоқда. Мустақил ҳолда турникда тортилади, қопни уриб қўл машқини бажаради. Дарвоқе, у расм чизиш ва мусиқа чалишни ҳам ёқтиради.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula