Болалар ижтимоий мослашуви марказидаги сенсор терапия хонаси

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар учун сенсор терапияси қўлланади. Сенсор терапия хонасида эртаклар дунёси яратилиб, махсус ёрдамга муҳтож бўлган болаларга ёруғлик ва ранглар, турли хил товушлар, ҳидлар ва ҳиссиётлар орқали атрофидаги дунё билан танишишга ёрдам берилади. Замонавий сенсорлик жиҳозлар кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва сезиш органларига ижобий таъсир этади. Хонада турли хил ҳайвонларнинг имитациялари, ёруғлик ва товуш панеллари, ўйинчоқлар ва нурли буюмлар тақдим этилган. Сенсор терапия боланинг сезги органлари ва ақлий фаолиятини яхшилайди, ҳамда билим кўникмаларини ривожлантиради.

2004 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula