SEN.UZ – 2 sahifasi – Sen yolg'iz emassan

Фонд ҳақида

“Sen Yolg'iz Emassan” Республика болалар жамоат фонди ота-она ғамхўрлигисиз қолган ҳамда имкониятлар чекланган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2002 йил ноябрда Лола Каримова-Тиллаева ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунда кунда у Ўзбекистондаги йирик болалар жамғармаси саналади.

НАЖОТ ТОПГАН ЮРАКЛАР

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 120дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

17.07.2019

Абдураҳимнинг ҳикояси

Тўрт ёшли Абдураҳим яқинда болалар боғчасига қатнай бошлади. Бола юрак нуқсони билан дунёга келган. Мураккаб ташҳис боланинг ривожланишига таъсир этиб, уч ёшгача у гапиролмас ва юролмас эди, онаси уни доимо кўтариб юришга мажбур эди. Боланинг соғайиши учун операция жуда зарур эди.
09.07.2019

Руслан Хилобок

«Русланнинг соғлиғи анча яхши. «Sen Yolg'iz Emassan» Фондига, Оливье Барон ва унинг гуруҳига катта раҳмат! Биз ҳамиша сизларни чуқур миннатдорчилик ва хурсандчилик билан эслаймиз.
19.06.2019

Парвинанинг ҳикояси

Куни кеча Парвина ботаника ва инглиз тили имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, 7-синфга ўтди. У бажонидил мактабга қатнайди, эндиликда уйда қолиб ўқиши керак бўлган вақтлар ортда қолди.

БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ

21.06.2019

РБИММдаги массаж курслари

Болалар ижтимоий мослашуви марказида массаж муолажаларининг замонавий услубларини қўллаш учун барча шароитлар яратилган.
16.06.2019

РБИММда янги реабилитация курси бошланди

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун янги реабилитация курси бошланди.
11.06.2019

Софиянинг ҳикояси

София Болалар ижтимоий мослашуви марказига уч йилдан бери қатнайди. Ойиси уни марказимиз мутахассисларига бир ёшга тўлганида олиб келган эди. Туғилиш жараёнида шикастланиш натижасида София оёғларида туролмас эди.

ЯНГИЛИКЛАР

03.04.2019

Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни деб белгиланган

Статистик маълумотларга кўра, ҳар 160 боладан биттасида аутистик спектрнинг бузилиши кузатилади. 2 апрель – Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни деб белгиланган.
27.03.2019

РБИММдаги остеопатия соҳасида 4 кунлик семинар-тренинги

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Стаффордшир Университети ўқитувчилари – Иэн Уайт ва Маргарет Бэинбридж ( Буюк Британия) иштирокида остеопатия соҳасида 4 кунлик семинар-тренинг бошланди.
22.02.2019

Каримов Фонди ва «Sen Yolg’iz Emassan» хайрия ташкилоти ходимларининг «Умид ришталари» француз уюшмаси вакиллари билан учрашуви

Каримов Фонди ва "Sen Yolg'iz Emassan" хайрия ташкилотининг вакиллари "Умид ришталари" француз уюшмаси Президенти Эрик Шейссон, координатор Фабьен Дине ва кардиожарроҳ Оливье Барон билан ташкилотнинг Париждаги қароргоҳида.