Фериденинг ҳикояси

Суратдаги ҳушчақчақ қизалоқ – Фериде Мусаева. У 13 ёшини қаршилаш арафасида, 2 декабрь куни ҳаётдан кўз юмди.

Феридега оққон хасталигининг энг оғир кўриниши – ўткир эритромиелоз ташхиси қўйилган эди. Фериде умрининг охирги беш ойини онаси билан Истанбул шаҳридаги “Acibadem” шифохонасида суяк илигини кўчириб ўтқазиш операциясига тайёргарлик кўрди. Химиотерапия курсларини ўтиб, ҳаёт учун анча курашди. Бемор қизалоққа Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” фонди ёрдамида муолажа қилинди. Аммо, минг таассуфки, бу даҳшатли дард олдида инсон ожиз қолар экан.

“Sen Yolg‘iz Emassan” фонди 16 йиллик фаолияти давомида саратон касаллигига чалинган кўплаб болаларга ёрдам кўрсатди. Бемор болаларнинг ота-оналари ҳамда яқинларига эҳтиром ва ҳамдардлик юзасидан бу дард билан касалланган болажонларга кўрсатаётан кўмагимиз ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хабар бермаймиз. Зотан, муолажа жараёни узоқ ва машаққатли кечади, оқибати ҳам кўпинча номаълум...

“Sen Yolg’z Emassan” Фонди ходимлари Фериденинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор этади. Парвардигор барчамизга сабр берсин.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula