Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни

Статистик маълумотларга кўра, ҳар 160 боладан биттасида аутистик спектрнинг бузилиши кузатилади.

2 апрель – Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни деб белгиланган.

Аутизм бу – нутқда нуқсонлар пайдо бўлиши, ижтимоий алоқа ва муносабатларнинг кўп томонлама бузилиши, қизиқишларнинг сўниши каби асоратлар билан ажралиб турадиган умумий психик ривожланишнинг бузилишидир. Аутизмга чалинган болалар жамият билан мулоқот ўрнатишда қийналадилар ва ташқи дунёдан ўзларини четга оладилар. Аммо ушбу хасталикдан азият чекаётган болаларга зарур кўмак кўрсатилса, муносиб муомала қилинса, улар жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари мумкин.

Бугунги кунда Республика болалар ижтимоий мослашув марказида (РБИММ) аутизм ташхиси қўйилган 300 дан ортиқ болаларга реабилитация ва коррекцион ёрдам кўрсатилмоқда.

2 апрель куни РБИММда “Аутизми булган болалар ижтимоийлашуви: Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг иш тажрибаси” номли илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференция "Sen yolg'iz emassan" Фонди, Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Конференциянинг асосий мақсади жамоатчилик эътиборини аутизмга чалинган болалар талаб-эҳтиёжларига қаратиш, хасталикни барвақт аниқлаш муҳимлиги ҳамда эрта ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ёдга солиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий ва маърифий кўмакни таъминлаш, аутизмга чалинган болалар билан ишлайдиган мутахассисларнинг касбий саводхонлигини оширишдан иборатдир.

Илмий-амалий конференцияда аутистик спектрнинг бузилиши билан касалланган болаларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди.

1 апрелдан бошлаб Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази “Sen yolg'iz emassan” Фонди, Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим, Маданият вазирликлари билан ҳамкорликда “Мовий ранг – кўтаринки кайфият!” хафталиги доирасида қатор тадбирлар ўтказмоқда.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula