Ижтимоий мослашув марказидаги нутқ терапияси машғулотлари

Алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар мулоқот ва фикр ифода қилишда қийналадилар. Ижтимоий мослашув марказида имконияти чекланган болалар учун нутқ терапияси машғулотлари ўтказилади. Нутқ терапияси мутахассиси алоҳида ёрдамга муҳтож болаларга ишора, белги ва сўзлар орқали ташқи дунё ва яқинлари билан алоқа ўрнатишга, ҳамда ўз фикрларини ифода қилишга ёрдам беради. Машғулотлар ўйин тарзида олиб борилади ва болаларнинг ўз хусусиятларига қараб уларнинг ҳар бири учун индивидуал ёндашув қўлланади.

Мазкур видеолавҳада, Болалар ижтимоий мослашуви марказимизга қатновчи беморлардан бири, Жасурбек билан ўтказилаётган нутқ терапияси машғулотлари жараёни батафсил кўрсатилган. Шунингдек, видеода Нутқ терапияси мутахассиси ва Жасурбенинг онаси машғулотларнинг ижобий натижалари ҳақида гапириб берадилар.

2004 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.