Каримов Фонди ва "Sen Yolg'iz Emassan" хайрия ташкилоти ходимларининг "Умид ришталари" француз уюшмаси вакиллари билан учрашуви

Каримов Фонди ва "Sen Yolg'iz Emassan" хайрия ташкилотининг вакиллари "Умид ришталари" француз уюшмаси Президенти Эрик Шейссон, координатор Фабьен Дине ва кардиожарроҳ Оливье Барон билан ташкилотнинг Париждаги қароргоҳида. Учрашув чоғида оғир юрак нуқсонларига эга бўлган ўзбекистонлик болаларга кардиожарроҳлик ёрдамини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

2015 йилдан бугунга қадар Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди молиявий кўмаги билан етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига 100га яқин мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 16таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula