Кичкинтой Шохинанинг ҳикояси

Шохина оғир юрак нуқсони билан дунёга келган. Қизалоқ Фарғона вилоятида истиқомат қилади. Хасталик туфайли болажон ҳаракатсиз, нафас олишга қийналар, иштаҳаси ёмон эди. Шохинага жарроҳлик амалиёти зарур эди.

2019 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фондининг кўмагида, франциялик кардиожарроҳлар томонидан қизчага кўп босқичли мураккаб юрак операцияси ўтказилди. Ушбу операция Шохинанинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.

"Sen yolg’iz emassan" фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.