Сардорбекнинг ҳикояси

Самарқандлик Ўткиров Сардорбек 13 ёшда бўлиб, ҳозир 7-синфда ўқийди. Тарихга қизиқади, китоб ўқиш ва тарихий воқеаларни тинглаш унинг жони-дили. Аваллари соғлиғи ёмонлиги туфайли Сардорбек мактабдаги дарсларни кўп қолдирар эди. Болажон юрак нуқсони билан дунёга келганлиги сабабли жуда ҳолсиз ва беқувват бўлиб қолган эди.

2019 йилда Сардорбекнинг оиласи "Sen Yolg'iz Emassan" Фондига ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Ва шу йилнинг октябрь ойида Фондимиз кўмаги билан Сардорбекка чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўтказилган операция болажонни соғлом хаётга қайтарди.

"Биз ўғлимизни даволашда ёрдам кўрсатганлиги учун Фондга чин юракдан раҳмат айтмоқчимиз. Ўзбекистонлик врачлар болани ташхиси қийинлиги сабабли, операция қилишдан бош тортдилар. Фонд эса бизни қабул қилиб, Франциялик шифокорларни таклиф этиб, шундай оғир операцияни бажаришда ёрдам берди, " - дейди Сардорбекнинг онаси Қурбонова Ёдгора.

Лола Каримова-Тилляева томонидан асос солинган "Sen Yolg’iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula