Войта-терапия усули ҳақида

Болалар ижтимоий мослашуви маркази имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик, неврологик даволаш, ҳамда реабилитация бўйича ёрдам кўрсатади. Таянч ҳаракат ва асаб тизимига оид хасталикка чалинган болаларга, жисмоний машқлардан иборат бўлган даволаш физкультураси қўлланади..

Шунингдек, даволаш физкультураси бўйича инструкторлар, церебрал фалаж ва турли жароҳатланишларга эга болаларнинг реабилитациясида Войта-терапия усулини қўллайдилар. Войта-терапия жараёнида, мутахассис боланинг ҳаракатлантирувчи функцияларини кучайтириш учун, тананинг махсус точкаларга босиб таъсир қилади. Ушбу видеолавҳада даволаш физкультураси бўйича инструктор, беморларидан бири билан машқларни кўрсатиб, Войта-терапия усули ҳақида батафсил сўзлаб беради.

2004 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula