15 январь куни Франциянинг етакчи кардиожарроҳи - профессор Оливье Барон оғир туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларни ҳар томонлама текшириш ва мураккаб операцияларни амалга ошириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди. Жорий йилнинг 15-21 январь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 70 нафар бола тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрсатмаларга кўра, юрак хасталигининг энг оғир шаклига эга болалар франциялик кардиожарроҳ томонидан операция қилинади.

Мазкур хайрия акцияси Лола Каримова-Тилляева томонидан асос солинган “Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан ташкил этилди. Ушбу хайрия дастури доирасида Франциялик мутахассислар юрак хасталигига чалинган болаларни даволашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга 14-чи маротаба ташриф буюрмоқдалар.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ўз фаолиятида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади. Фонднинг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 120 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula