Маълумотларга кўра, ҳар юз нафар чақалоқнинг биттаси туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Вақтида бажарилган жарроҳлик кўп ҳолатларда ушбу хасталикнинг ягона давоси бўлиб, болажоннинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

2015 йилдан буён Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликда туғма юрак нуқсони билан хасталанган Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан мураккаб юрак нуқсонига эга болажонларга 120дан ортиқ юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Фондимиз ёрдами билан Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

Ушбу хайрия тадбирлари замонавий болалар кардиожарроҳлиги ва кардиореанимация соҳасида франциялик ва ўзбекистонлик шифокорларнинг малака алмашувига ҳам яхши имконият яратади. Франциялик шифокорлар ташҳис қўйиш, даволаш ва реанимация соҳаларида янги усулларни қўллаш борасида ўз билим ва тажрибалари билан ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўртоқлашмоқдалар.

Ушбу видеолавҳада намойиш этиладиган суҳбатда кардиожарроҳ Оливье Барон ва анестезиолог Ариан Де Винд жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга қилган 13-чи ташрифлари давомида 75 нафар болажонларни диагностик текширувдан ўтказганлари, ва улардан 12 тасига муваффақиятли операция бажарилгани ҳақида сўзлаб берадилар.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula