Шахбознинг ҳикояси

Шомирзаев Шахбоз Сурхондарё вилоятида яшайди. У ота-онасига уй ишларида ёрдам берадиган, ҳаракатчан ва мустақил бола бўлиб улғаймоқда. Икки йил олдин, Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg'iz Emassan» Фонди кўмагида, Франциялик кардиожарроҳлар болага мураккаб операция бажардилар.

Шахбоз юрак нуқсони билан туғилган, ҳасталиги туфайли боланинг иммунитети пасайиб, чарчоқ ва ҳансирашлар пайдо бўлар эди. Аммо энди буларнинг барчаси ортда қолди, ҳозирда Шахбоз соғлом ҳаёт кечирмоқда.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 120дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula