Нилуфар туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Туғилган пайтида, қизалоқ жуда нимжон бўлиб, ҳаётининг биринчи кунларини реанимация бўлимида ўтказди. Мураккаб юрак операцияси Нилуфар соғайиб кетиши учун ягона имконият эди.
2017 йилнинг январь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди кўмагида, Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари томонидан қизалоққа операция амалга оширилди. Муваффақиятли ўтказилган жарроҳлик амалиёти Нилуфарга янги ҳаёт, соғлом ва бахтли бўлиб улғайишига имконият берди. Ҳозир қизалоқ 8 ёшда бўлиб, у мактабнинг иккинчи синфида ўқимоқда.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 110дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.