Сарвар туғилиши биланоқ, шифокорлар унда юрак нуқсонини аниқладилар. Ҳасталикнинг мураккаблиги сабабли, узоқ йиллар давом этган даволаниш самарали натижаларга олиб келмади. Кундан-кунга болажоннинг аҳволи оғирлашиб борарди, юраги операция қилиниши зарур эди.

2016 йилнинг октябрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида Сарвар Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасига ётқизилди. У ерда франциялик кардиожарроҳлар томонидан Сарварга очиқ юрак операцияси бажарилди. Ушбу жарроҳлик амалиёти болага соғайиб кетиш имкониятини берди.

Эндиликда Сарвар тенгдошлари қаторида ривожланиб, соғлом ҳаёт кечирмоқда. У мактабга бориб, ақлли ва интилувчан болакай бўлиб ўсмоқда.

"Sen yolg’iz emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.