Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Меҳрибонлик уйларида тарбияланиб битиргандан сўнг жамиятда ижтимоий мослашувида кўплаб муаммоларга дуч келадилар. Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасидаги статистик маълумотларига кўра, болалар уйи битирувчиларининг атиги 10% мустақил ҳаётга мослашадилар. Қолганлари эса балоғата етган даврда, катта ҳаёт қийинчиликларини енгишда кўмакка муҳтож.

19 йил давомида "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди нафақат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, балки битирувчиларига ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Фонд томонидан уй-жой олиш, битирувчилар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя бўйича муаммоларни ҳал қилишда кўмак кўрсатилди. Шунингдек, Фонд олий ўқув юртларига кириш, тўлов ҳаражатларини қоплаш ва ётоқҳоналарга жойлашишга амалий ёрдам берди.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фонди 2002 йилда Лола Тилляева томонидан Ўзбекистондаги ота-она қарамоғисиз қолган болалар, алоҳида эҳтиёжга эга болалар, ҳамда кам таъминланганоилалар фарзандларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган