Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларнинг чуқурлаштирилган тиббий текшириш

Шу ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмаги билан “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди томонидан ташкил этилган Ўзбекистон бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳаллалари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларининг чуқурлаштирилган тиббий текшируви бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳрида ТошПТИ (САМПИ) клиникасида ( 21, 22, 23, 30 Меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига тиббий текширувлар ўтказилмоқда.

Ушбу кунларда болалар ривожланишнинг дастлабки босқичларида касалликларни аниқлаш ва олдини олиш учун тананинг барча органлари ва тизмларни тўлиқ текширувдан ўтадилар. Аниқланган касалликлар натижаларига кўра болаларга тиббий муолажалар қўлланилиб, уларнинг соғлиғини тиббиёт мутаҳассислари томонидан назоратга олинади.

Республикада жами 2600 дан ортиқ Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, SOS болалар маҳаллалари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчиларини текшириш режалаштирилган.