Ануй Д'Аркур хоним Ўзбекистоннинг Меҳрибонлик уйларига ташриф буюрди

Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи ва Болалар ижтимоий мослашув марказининг регионал филиалига Франция уюшмасининг Association Concours Scolaire Philippe -Senghor президенти Коломб Ануй Д'Аркур хоним ташриф буюрди.

Ануй Д'Аркур хонимнинг Ўзбекистонга бўлган ташрифидан асосий мақсад ўз отаси – XX аср таниқли ёзувчи ва драматурги Жан Ануй томонидан ёзилган пьесани Ўзбекистон Ёшлар Театри саҳнасида намойиш этишдир.

Илгари маълум қилганимиздек, Ануй Д'Аркур хоним драма санъатини ривожлантириш учун дунё бўйлаб кезмоқда. Ўзбекистонга ташрифи чоғида у Фондимиз таклифи билан болалар билан яқиндан суҳбатлашиш учун бир қатор Меҳрибонлик уйларига меҳмон бўлди. Самарқанд Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари меҳмонимизга кутилмаган совға тайёрлаб, "Зумрад ва Қиммат" эртагидан қўғирчоқ саҳнасини намойиш этдилар..

Самарқанддаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи 2013 йилда "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди томонидан билан қайта қурилиб, тўлиқ жиҳозланди. Фаолияти Фондимиз томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашув маркази имконияти чекланган болаларга ёрдам беради. Болалар билан малакали мутахассислар ишлайди, ҳар бир бола учун индивидуал дастур ишлаб чиқилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula