Асилбеков Беҳрузбек бошқа болаларга ўҳшамайди - унинг юраги ўнг томонда жойлашган. Шунингдек, болажон юрак нуқсони билан туғилган.
Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди молиявий мадади туфайли, 2016 йилнинг май ойида Беҳрузбекка Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада очиқ юрак операцияси бажарилди. 12 соат давом этган ушбу операциядан сўнг Беҳрузбекнинг юраги соғлом одамни юрагидек ишлай бошлади.
Бу қувноқ, хушчақчақ ва ҳаракатчан болакай 31 декабрда 3 ёшга тўлди.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.