24.11.2023

Лола Тилляеванинг «Sen Yolg‘iz Emassan» Фонди таклифига биноан франциялик кардиожарроҳ – профессор Оливье Барон Тошкентга ташриф буюрди.

Lola Tillyaevaнинг “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди туғма юрак нуқсони билан хасталанган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларини операция қилишда давом этмоқда. Фонд таклифига биноан франциялик кардиожарроҳ – профессор Оливье Барон оғир туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва мураккаб операцияларни амалга ошириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, жами қирққа яқин бола тиббий кўрикдан ўтказилади. Кўрик натижаларига кўра, жарроҳлик амалиётига юрак хасталигининг энг оғир шаклига эга, соғлиғи операцияни кўтара оладиган 7-8 нафар кичик бемор танлаб олинади. «Sen Yolg‘iz Emassan» Фондининг хайрия акцияси 22-28 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Eramed» клиникасида ўтказилади. […]
13.02.2021

Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Меҳрибонлик уйларида тарбияланиб битиргандан сўнг жамиятда ижтимоий мослашувида кўплаб муаммоларга дуч келадилар. 9 йил давомида "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди нафақат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, балки битирувчиларига ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.
02.02.2021

Севара ўн ёшигача ҳеч қандай қийинчиликсиз соғлом бўлиб ўсди. Аммо 2016 йилда мактабдаги тиббий кўрик пайти унинг юрагида нуқсон борлиги аниқланди. Дори-дармон билан даволаниш самара бермади. Севара фақатгина операция йўли билан дарддан фориғ бўлиши мумкин эди.
05.12.2020

Умиданинг ҳикояси

Кичкинтой Умида Даун синдроми ва оғир юрак нуқсони билан дунёга келган. Иммунитети пастлиги туфайли, қизалоқ тез-тез касал бўлиб турарди. Узоқ вақт давомида шифохонада даволаниб, доим дори ичишига тўғри келар эди. Умиданинг аҳволи кун сайин оғирлашганлиги сабабли, унга ҳаётий муҳим жарроҳлик амалиёти зарур эди. 2020 йилнинг январь ойида "Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан, қизалоқнинг жажжигина юрагига операция бажарилди.
28.11.2020

Сардорбекнинг ҳикояси

10.09.2020

Сарвар туғилиши биланоқ, шифокорлар унда юрак нуқсонини аниқладилар. Ҳасталикнинг мураккаблиги сабабли, узоқ йиллар давом этган даволаниш самарали натижаларга олиб келмади. Кундан-кунга болажоннинг аҳволи оғирлашиб борарди, юраги операция қилиниши зарур эди.
16.07.2020

Беш ёшли Абдураҳим Наманган вилоятининг Поп туманида яшайди. Болажон юрак нуқсони билан дунёга келган. Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида Абдураҳимга икки маротаба мураккаб операция бажарилди. Ушбу операциялардан бири 2018 йилнинг февраль ойида Франциянинг Нант шаҳридаги болалар клиникасида амалга оширилди.
08.07.2020

Геннадий Тошкент шаҳрида жойлашган 30-чи Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси. У туғма юрак нуқсони билан ҳасталанганлиги сабабли, ўта нимжон бўлиб, тез-тез ҳушидан кетар эди. Шунингдек, болада нутқ ривожланиши сустлашган эди. 2017 йилнинг май ойида Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди молиявий кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан Геннадийга очиқ юрак операцияси бажарилди.
30.06.2020

Акимова Кристина - 30-чи Меҳрибонлик уйи битирувчиси. "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди уни уй-жой билан таъминланишида кўмаклашган. Шунингдек, Фонд Кристинанинг жажжи фарзандлари тиббий муолажа олишида ҳам ёрдам кўрсатган.

Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula