"Болалар - болаларга" бичиш ва тикиш тўгараги

"Sen Yolgi'z Emassan" Фондининг ўқув марказида "Болалар - болаларга" деб номланган бичиш ва тикиш тўгараги. Бу ерда ёш чеварларимиз тикув машиналарда ва қўлда тикишни, турли хил ўйинчоқларни ясашни ўрганадилар. Тикиш болаларда тасаввур жараёнларини, нозик восита қобилиятларни, сабр-тоқатни ривожлантиради. Мазкур тўгаракнинг вазифаси шундаки, ўқувчиларимиз томонидан ясалган ўйинчоқлар Болалар уйи тарбияланувчиларига совғалар сифатида тақдим этилади. Ишончимиз комилки, ушбу хайрли ҳаракат болаларда ҳамдардлик, меҳр ва ғамхўрлик каби ички ҳиссиётларни шакллантиради.

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг ўқув марказида 2003 йилдан буён эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, алоҳида эҳтиёжли кичкинтойлар, жами 3000 га яқин бола таълим олди. Бу ерда турли мактаб фанларидан сабоқ берилади. Болалар шахсни тарбиялаш машғулотларида ҳам иштирок этадилар.