Болалар ижтимоий мослашуви марказидаги мусиқий терапия машғулотлари

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар учун мусиқий терапия машғулотлари ўтказилади. Мазкур машғулотларда болажонлар мусиқий асбоблардан фойдаланиб, қўшиқ куйлайди ва рақсга тушадилар. Асбобларни чалиш жараёнида, болалар қўл моторикасини ривожлантиради. Қўшиқ куйлаш эса кичкинтойларда асабийлашишни камайтириб, уларнинг ҳиссий-эмоционал ҳолатини яхшилайди.

Машғулотлар ҳар куни гуруҳ ва индивидуал шаклда ўтказилади. Мусиқий терапия болаларда мулоқот ва фикр ифода қилиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, мазкур терапия аутизмга чалинган болаларнинг феъл-атворига ижобий таъсир кўрсатади. Мусиқа дарслари ушбу хасталикдан азият чекаётган болаларда алоқа ўрнатиш жараёнини осонлаштиради.

Ушбу видеолавҳада Болалар ижтимоий мослашуви марказининг мутахассиси турли жисмоний ва психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни даволаш дастурида мусиқий терапияни кўллаш усуллари ва унинг фойдаси ҳақида батафсил сўзлаб беради.

2004 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula