Шифокорлар Дилшодбекда туғма юрак нуқсонини аниқлашганда у олти ойлик гўдак эди. Иммунитетининг заифлашиши туфайли, болажон тез-тез шамоллаб қолар, касаллиги узоқ вақт давом этар эди.
"Икки ёшгача биз касалхонадан чиқмадик. Борамиз, келамиз, уйга келсак йўталади, роса йиғлайди. Бола нотинч бўларди" - дея эслайди Дилшодбекнинг онаси, Сатторова Муножат.