13.02.2021

Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Меҳрибонлик уйларида тарбияланиб битиргандан сўнг жамиятда ижтимоий мослашувида кўплаб муаммоларга дуч келадилар. 9 йил давомида "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди нафақат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, балки битирувчиларига ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.
30.06.2020

Акимова Кристина - 30-чи Меҳрибонлик уйи битирувчиси. "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди уни уй-жой билан таъминланишида кўмаклашган. Шунингдек, Фонд Кристинанинг жажжи фарзандлари тиббий муолажа олишида ҳам ёрдам кўрсатган.
11.03.2020

“Болалар – болаларга” бичиш ва тикиш тўгараги

"Sen Yolgi'z Emassan" Фондининг ўқув марказида "Болалар - болаларга" деб номланган бичиш ва тикиш тўгараги. Бу ерда ёш чеварларимиз тикув машиналарда ва қўлда тикишни, турли хил ўйинчоқларни ясашни ўрганадилар.
27.01.2020

Туғма юрак нуқсони билан касалланган ўзбекистонлик 9 нафар болаларга Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen yolg’iz emassan" фондининг хайрия акция доирасида операциялар амалга оширилди.
16.01.2020

15 январь куни Франциянинг етакчи кардиожарроҳи - профессор Оливье Барон оғир туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларни ҳар томонлама текшириш ва мураккаб операцияларни амалга ошириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
28.12.2019

Янги йил арафасида "Sen yolg'iz emassan" Фонди жамоаси Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация маркази, фтизиатрия ва пулмонология тиббиёт маркази, болалар гематология клиникаси, шаҳар болалар фтизиатрия санаторийси ва Тошкент вилоят болалар сил санаторийсида ётиб даволанаётган бемор болаларга, ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига ташриф буюрдилар.
12.12.2019

Диспансеризация

Жорий йил 9 декабрдан 16 декабргача “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди шафелиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида мамлакатимиз бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, болалар шаҳарчалар ва SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади.
05.12.2019

“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг ўқув марказида инглиз тили машғулотлари. Дарслар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан гуруҳларда ўтказилади. Инглиз тили сабоқлари давомида болалар грамматика ва талаффуз асосларини ўрганадилар. Машғулотларда, шунингдек, ўқиш, сўзлашув, янги сўз ва ибораларни ўрганиш каби тил кўникмаларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
22.11.2019

Маълумотларга кўра, ҳар юз нафар чақалоқнинг биттаси туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Вақтида бажарилган жарроҳлик кўп ҳолатларда ушбу хасталикнинг ягона давоси бўлиб, болажоннинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. 2015 йилдан буён Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликда туғма юрак нуқсони билан хасталанган Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.