22.11.2019

Маълумотларга кўра, ҳар юз нафар чақалоқнинг биттаси туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Вақтида бажарилган жарроҳлик кўп ҳолатларда ушбу хасталикнинг ягона давоси бўлиб, болажоннинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. 2015 йилдан буён Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликда туғма юрак нуқсони билан хасталанган Ўзбекистондаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва кам таъминланган оила фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
21.11.2019

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги доирасида “Ўзбекистонда болалар ва оилалар фаровонлигини таъминлашда ижтимоий фаолиятни такомиллаштириш” мавзусида икки кунлик халқаро форум бугун ўз ишини бошлади.
17.10.2019

Юрак нуқсони билан туғилган ўзбекистонлик 12 нафар бола француз кардиожарроҳлари томонидан операция қилинди. Операциялар “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ва “Умид ришталари” (La Chaîne de l’Espoir) француз шифокорлари уюшмаси ҳамкорлигида 2-8 октябрь кунлари Тошкентда ташкил этилган хайрия акцияси доирасида ўтказилди. Лола Каримова-Тилляева томонидан асос солинган “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди ўз фаолиятида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратади.
15.08.2019

Меҳрибонлик уйларида қурилиш ишлари

2008-2016 йилларда Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg'iz Emassan» Фонди томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор Меҳрибонлик уйларида қурилиш, созлаш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
02.07.2019

Профессор Оливье Барон билан интервью

Етакчи франциялик кардиожарроҳлар билан ҳамкорликда Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди мураккаб туғма юрак нуқсони билан хасталанган Меҳрибонлик уйи ва кам таъминланган оилалардан бўлган болажонларни операция қилиш борасида ёрдам кўрсатиб келмоқда.
01.06.2019

Жовидоннинг ҳикояси

Бош миясида ўсимта аниқланганида, Жовидон 8 ёшда эди.
03.04.2019

Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни деб белгиланган

Статистик маълумотларга кўра, ҳар 160 боладан биттасида аутистик спектрнинг бузилиши кузатилади. 2 апрель – Халқаро аутизм тўғрисида маълумот тарқатиш куни деб белгиланган.
27.03.2019

РБИММдаги остеопатия соҳасида 4 кунлик семинар-тренинги

Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Стаффордшир Университети ўқитувчилари – Иэн Уайт ва Маргарет Бэинбридж ( Буюк Британия) иштирокида остеопатия соҳасида 4 кунлик семинар-тренинг бошланди.
22.02.2019

Каримов Фонди ва “Sen Yolg’iz Emassan” хайрия ташкилоти ходимларининг “Умид ришталари” француз уюшмаси вакиллари билан учрашуви

Каримов Фонди ва "Sen Yolg'iz Emassan" хайрия ташкилотининг вакиллари "Умид ришталари" француз уюшмаси Президенти Эрик Шейссон, координатор Фабьен Дине ва кардиожарроҳ Оливье Барон билан ташкилотнинг Париждаги қароргоҳида.