Қашқадарёлик Зиёдуллаева Дилдора оғир юрак нуқсони билан туғилган. Кутилмаган ташхис унинг онасини тушкунлик ҳолатига солиб қуйган эди. 2016 йилнинг октябрь ойида беш ойлик Дилдорага Франциянинг Нант шаҳридаги педиатрия шифохонасида мураккаб юрак операцияси бажарилди. Ушбу тиббий ёрдам
Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди молиявий кўмаги билан амалга оширилди. Эътиборингизга қизалоқнинг онаси билан интервью тақдим этилади.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 90 дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.