Меҳрибонлик уйлар, болалар шаҳарчалар ва SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчиларини чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказиш

Жорий йил 9 декабрдан 16 декабргача “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди шафелиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида мамлакатимиз бўйлаб Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, болалар шаҳарчалар ва SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади.

Хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида пойтахтимиздаги 21-, 22-, 23- ҳамда 30-меҳрибонлик уйлари, SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчилари ва эҳтиёжманд оила фарзандлари тиббий текшируви ташкил этилди.

Болаларнинг барча тана аъзолари ва тизимлари тўлиқ тиббий ҳамда зарурий лаборатория текширувларидан ўтказилади. Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад болаларда касалликни бошланғич босқичда аниқлаб, даволаш ва тиклаш муолажаларини ўз вақтида олиб боришдан иборатдир.

Мамлакатимиз бўйича 2700 дан зиёд кичкинтойни тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиш режалаштирилган.

“Sen Yolg'iz Emassan” Фонди 2002 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва алоҳида ғамхўрликка муҳтож болаларга тиббий, психологик ва педагогик ёрдам кўрсатиш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишидир.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula