Элнура Қашқадарё вилоятининг Косон туманида дунёга келган. Туғилганидан 20 кун ўтгач қизалоқнинг юрагида шовқинлар аниқланди, олти ойлигида эса унга туғма юрак нуқсони ташҳиси қўйилди. Касаллик сабабли Эльнура ҳансираб, юзлари кўкиш тусга кира бошлади.
2015 йилнинг март ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида Франциялик жарроҳлар томонидан Элнуранинг юрагини даволаш бўйича биринчи операция амалга оширилди. Сўнгра, 2017 йилнинг декабрь ойида қизалоқ иккинчи маротаба операция қилинди.
Ҳозирда Элнура тузалиб соғлом ҳаёт кечира бошлади.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.