Исломнинг ҳикояси

Олти яшар Ислом Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида яшайди. Ислом 6 ойлик бўлганида, унга туғма юрак хасталиги ташхисини қўйишди. 2017 йилда Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди кўмагида франциялик кардиожарроҳлар томонидан болага очиқ юрак операцияси ўтказилди. Ушбу операция туфайли Ислом ўз тенгқурлари қаторида болалар боғчасига қатнаб, ўсиб-улғаймоқда.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оилалар фарзандларига ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 90 дан ортик мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.