"Локомат" роботлашган даволаш тренажёри

Болалар ижтимоий мослашуви марказида касаллик ёки жароҳатланиш натижасида юриш қобилиятини қисман ёки бутунлай йўқотган болаларга ёрдам кўрсатилади.

2012 йилда Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ушбу Марказни ногирон болаларнинг таянч-ҳаракат тизимини тиклашга мўлжалланган энг замонавий даволаш тренажёрлари, жиҳозлар ва анжомлар билан таъминлади.

Юриш қобилиятини тиклаш ёки юришни ўргатиш учун марказда "Локомат" тренажёри ишлатилади.

“Локомат” церебрал фалаж ва турли жароҳатланишларга эга болаларнинг реабилитациясида қўлланилади.

"Локомат" – роботлашган даволаш тренажёри бўлиб, болаларни юришга ундайдиган турли тасвирларни кўрсатувчи мониторга уланган. Тренажёрдаги ҳар бир машқ ўйин тарзида ўтказилади, мақсад – болани юришни ўрганишга қизиқтириш.

Ушбу видеорепортажда Марказ мутаҳассислари "Локомат" тренажёри орқали муолажалар ҳақида батафсил сўзлаб берадилар. Фаолияти “Sen yolg’iz emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.