Меҳрибонлик уйларида қурилиш ишлари

2008-2016 йилларда Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg'iz Emassan» Фонди томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор Меҳрибонлик уйларида қурилиш, созлаш ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, «Sen Yolg'iz Emassan» Фонди қўйидаги масканлар тарбияланувчилари учун янги уйлар қурди: – Тошкентдаги 23-Меҳрибонлик уйи (2014 й.) – Самарқанддаги 6-Меҳрибонлик уйи (2015 й.). Ушбу Меҳрибонлик уйларида янги замонавий турар жой, қўшимча таълим бинолари, кутубхона, спорт ва уйин майдончалари, ҳовуз, маъмурий бино ва тиббий бўлимлар барпо этилди.

Болалар учун бундай шароитлар уларнинг шинам муҳитда ўсиб-униши, жисмонан ва маънан ривожланиши мақсадида яратилган. Фонднинг молиявий кўмагида қуйидаги масканларнинг капитал реконструкцияси ва замонавий жиҳозлар билан таъминланиши амалга оширилди: – Тошкентдаги Гўдаклар уйи (2012 й.) – Самарқанддаги 10-Меҳрибонлик уйи (2013 й.) – Чирчиқдаги 14-Меҳрибонлик уйи (2013 й.) – имконияти чекланган болалар яшайдиган 1-Мурувват уйи (2010 й.) – 30 ва 14-Меҳрибонлик уйларининг ёзги оромгоҳлари (2010-2011 йй.).

Қибрай туманидаги психо-аномал болаларга мўлжалланган Гўдаклар уйи 2011 йилда барча зарур жиҳоз ва анжомлар билан таъминланди. Имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида Фонд 2012 йилда капитал кайта таъмирлаш ишларини амалга оширди. “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ушбу Марказни ногирон болаларнинг таянч-ҳаракат тизимини тиклашга мўлжалланган энг замонавий даволаш тренажёрлари, жиҳозлар ва анжомлар билан таъминлади. Ушбу марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади.

«Sen Yolg'iz Emassan» Фонди 2002 йилда ташкил этилган. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандари ва имконияти чекланган болаларга ёрдам кўрсатиш Фонд фаолиятининг асосий йўналишларидан ҳисобланади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula