Меҳринигорнинг ҳикояси

Жомуродова Меҳринигор туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Қизалоқ жудаям нимжон бўлиб тез чарчаб қоларди ва нафас олишда қийналар эди. Меҳринигорга операция зарур эди.

Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида 2016 йилнинг сентябрь ойида Франциялик етакчи жарроҳлар томонидан унга юрак операциясининг биринчи босқичи, орадан бир йил ўтгач, иккинчи босқичи ўтказилди.

Операциялардан сўнг Меҳринигор аста-секин соғая бошлади, чарчоқ ва ҳансирашлари эса йўқолиб кетди. Қизалоқ кувватга кириб анча ҳаракатчан бўлиб қолди.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100га яқин мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula