Муштарийбонунинг ҳикояси

«Қизимга операция қилдириш учун имкониятимиз йўқ эди. Мен ишламайман, турмуш ўртоғим кира қилиб пул топадилар. Фарғона касалхонасида даволанаётганимизда шифокорлар бизга «Sen Yolg’iz Emassan» Фондига мурожаат қилишимизни маслаҳат беришди. Бу Фонд қизимизни ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди», – дея ҳикоя қилади Муштарийбонунинг ойиси.

Муштарийбону Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида истиқомат қилади. Қизалоқ оғир юрак нуқсони билан дунёга келган. Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди ёрдами билан 2017 йилда Муштарийбону 4 ёшарлигида унга етакчи француз кардиожарроҳлари томонидан мураккаб юрак операцияси бажарилди. Ҳозирда қизалоқ 6 ёшда. Китоб ўқиш, шеър ёдлаш ва жажжигина синглисини ўйнатиш унинг севимли машғулотларидан.

«Sen Yolg'iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 110 дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 20таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula