Мустафо Билолов

Мустафо Билолов – вазмин, зеҳни ўткир бола, шахдам қадамлар билан хиёбонда сайр қилишни ёқтиради. Тўрт ёшли Мустафо икки йилгина аввал мўъжиза рўй бериб оёққа турди. Фарзандига кутилмаганда болалар церебрал фалажи ва психомотор ривожида ортда қолиш ташхиси қўйилгач, ота-онаси умид билан турли мутахассисларга учради, аммо фойдаси бўлмади. Шундан кейин улар Болалар ижтимоий мослашув марказига мурожаат қилишди. Даволаш жисмоний машқлари, реабилитацион массаж, гидротерапия машғулотларидан қатнай бошлаган илк кунларданоқ болада ижобий ўзгариш кузатилди. “Биз Марказ биносига ногиронлик аравасида кириб, биринчи муолажа курсидан кейиноқ у ердан ўз оёғимизда юриб чиқдик”, дейди Мустафонинг онаси.

Туғилишиданоқ камҳаракат бўлган болакай энди мустақил ҳолда юриб, югуриб яқинлари кўзини қувнатмоқда. Марказнинг етакчи дефектолог, психолог ва реабилитологлари кўмаги туфайли ҳассага таянмасдан ўрнидан туради, зинадан туша олади. Мустафо ҳозирга қадар Марказимизга қатнайди. Биз унга мустаҳкам саломатлик ва улкан ютуқлар тилаймиз!

Фаолияти “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашув маркази 2004 йилда Лола Каримова-Тиллаева томонидан имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама беғараз кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Болалар билан малакали мутахассислар ишлайди, ҳар бир бола учун индивидуал дастур ишлаб чиқилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula