Ҳолматова Шаҳлонинг ҳикояси

Даҳшатли йўл транспорт ходисаси оқибатида Шаҳло ногиронлар аравачасига михланиб қолди. Икки йил мобайнида қизалоқ 4-та мураккаб операция ва кўпгина даволаш курсларидан ўтди. Операциялардан кейинги асоратлар туфайли Шаҳло танасининг чап томони ишламай қолди.

Яқинда Шаҳло фаолияти "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида реабилитация курсига қатнай бошлади. Даволаш физкультураси, массаж ва терапевтик бассейнда муолажалар натижасида Шаҳло аста-секин оёққа туришни бошлади.

Психолог, саънат ва қум терапияси қизалоққа ҳаётга бўлган қизиқишини қайтарди. У анча ҳаракатчан бўлиб қолди, аммо қайта юриб кетиши учун ҳали жуда кўп машқ қилиши лозим ва биз Шахло тез тузалиб кетишига чин юракдан тилакдошмиз.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.