РБИММда франциялик мутахассислар семинарлар ўтказдилар

Болалар ижтимоий мослашуви марказида (РБИММ) франциялик мутахассислар томонидан аутизмга чалинган болалар билан ишлаш усулларига бағишланган семинарлар ўтказилди.

Франциялик мутахассислар профессор Жан-Пьер Рангер, Людовик Жиккель ва Элизабет Оусс-Рангер марказимиз мутахассислари ва марказга қатновчи болалар ота-оналарига ўз тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар. Бугунги кунда Марказимизда аутизмга чалинган 17 нафар болага ёрдам кўрсатилмоқда.

Мастер-класслар давомида Элизабет Оусс-Рангер ота-оналарга аутизм симптомларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида нималарга эътибор қаратиш зарурлигини батафсил тушунтирди. «Мен Парижда болалар шифокори ва аутизм бўйича мутахассис сифатида Университетга қарашли кўп профилли Неккер касалхонасида ишлайман. У ерда биз аутизм белгиларини болаларда 1 ёшдан бошлаб аниқлашни йўлга қуйганмиз.

Бундай усул аутистик спектри бузилган болаларнинг эрта ижтимоий мослашувига ёрдам беради», - дейди Оусс-Рангер. Профессор Жан-Пьер Рангер алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларнинг жамиятга мослашувини осонлаштирадиган инклюзив театр ҳақида гапирди.

Францияда имконияти чекланган болаларнинг профессионал актёрлар билан биргаликда саҳнага чиқиб спектакл ижро этиш имконини берувчи театрлар мавжуд.

Жан-Пьер Рангер марказ мутахассислари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳам инклюзив театр яратиш фикрини илгари сурмоқда.

Людовик Жиккель РБИММ фаолиятида ота-оналар клубининг муҳимлигини таъкидлади. «РБИММда ёрдам оладиган болаларнинг реабилитация ва ижтимоий мослашув жараёнида ота-онанинг иштироки аҳамиятли бўлиб, яхши натижаларга олиб келиши мумкин. Францияда биз илгари ота-оналарни машғулотлардан четлатар эдик, хозир эса болаларнинг реабилитация давомида ота-онанинг иштироки нақадар муҳимлигини тушундик».

Франциялик мутахассислар Марказнинг фаолияти билан батафсил танишдилар. Лейла Қодирова ва Артём Собиров томонидан намойиш этилган мусиқий ижро меҳмонларимизда чуқур таассурот қолдирди.

Бу Мирей Матье ва Шарль Азнавур томонидан абадий муҳаббат ҳақида ижро этилган қўшиқ садоларига тайёрланган ажойиб мини-спектакль бўлди. Ушбу мусиқий ижро РБИММ мутахассислари, ота-оналар, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар билан биргаликда тайёрланди. /p>

Фаолияти «Sen Yolg’iz Emassan» Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) Лола Каримова-Тилляева ташаббуси билан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula