РБИММда "Орзулари бир олам" деб номланган хайрия тадбири бўлиб ўтди

30 ноябрь куни Република болалар ижтимоий мослашуви марказида Ҳалқаро Ногиронлар кунига бағишланган "Орзулари бир олам" номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ижтимоий мослашув марказида даволаётган ва реабилитация машғулотларини ўтаётган болалар, шунингдек, Таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган 100-сонли мактаб-интернат талабалари иштирок этди.

Тадбир дастурида концерт, чизмачилик, шахмат, бадиий-терапия, фотосуратчилик, ҳайкалтарошлик, анимация каби мастер-класслар намойиш этилди.

Тадбирда болалар эстрада юлдузлари билан жўрликда қўшиқ ижро этиш билан бирга, ўз мусиқий истеъдодларини ҳам намойиш этдилар. Малакали ҳунармандлар, рассомлар, ҳайкалтарошлар ва шахмат мураббийлари томонидан мастер-класслар ташкил этилди. Тадбир якунида иштирокчиларга тадбир ҳомийларидан совғалар топширилди.