Самандарнинг ҳикояси

Наманганлик Абдусатторов Самандар туғма юрак нуқсони билан дунёга келган. Юрагидаги хасталикни тузатиш учун мураккаб операция зарур эди.

2018 йили Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди кўмагида франциялик етакчи кардиожарроҳлар томонидан болажонга юрак операцияси бажарилди. Муваффақиятли ўтказилган операция Самандарга тузалиб, тенгқурлари қаторида соғлом ҳаёт кечириш имкониятини берди.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100га яқин мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula