Сарварбекнинг ҳикояси

Сарварбек Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомад қилади. У Даун синдроми билан дунёга келган. Болажонда туғма юрак ҳасталиги мавжудлиги ҳақида бир оз вактдан сўнг, маҳаллий касалхонада шамоллашдан даволанаётганлиги пайтида маълум бўлган.

Ҳозирги кунда Сарварбек Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Самарқанд филиалида даволаш курсидан ўтмоқда. Бу ерда у қум терапияси, Монтессори методикаси, нозик восита қобилиятларни ва сенсорикани ривожлантириш бўйича машғулотларга қатнамоқда.

Фаолияти “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви маркази имконияти чекланган болаларга ҳар томонлама беғараз кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.