Шаҳзоднинг ҳикояси

Анорбоев Шаҳзод Тошкент вилоятида истиқомад қилади. У оғир юрак нуқсони билан туғилган. Ўн йилдан ортиқ давомида Шаҳзоднинг ота-онаси мутаҳассисларнинг ёрдамини излашган, аммо болажон шифо топмаган, унга мураккаб операция қилиш зарур эди. 2018 йилнинг бошида улар Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фондига мурожаат қилдилар. Боланинг касаллиги ўта жиддийлиги ва анча ўтказиб юборилганлиги туфайли Ўзбекистон шифохоналари шароитида жарроҳлик ўтказиш имконияти йўқ эди. Шу билан бирга мазкур ташҳис сабабли болага узоқ муддатли ва ўзига хос операциядан кейинги парвариш ва реабилитация зарур бўлган.

Ўтган йилнинг июль ойида "Sen Yolg’iz Emassan" Фондининг молиявий кўмагида Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада Шаҳзодга мураккаб юрак операцияси бажарилди. Ушбу сафар давомида Фондимизнинг ёрдами билан болажонга унинг онаси ҳамрохлик қилди. "Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula