Қашқадарёлик Суннатилло 40 кунлик бўлганида шифокорлар унда туғма юрак нуқсонини аниқладилар. Беш йил давомида болажон шифокорлар назоратида бўлди, унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун операция зарур эди. 2017 йилнинг декабрь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида Франциялик етакчи кардиожарроҳлар томонидан Суннатиллога муваффақиятли операция бажарилди. Энди болакай ўз тенгдошлари қаторида ўсиб-улғаймоқда. Хозирги кунда Суннатилло анча кучга кириб қолди, чарчоқ ва нафас буғилиши ортда қолди.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди..