Умиданинг ҳикояси

Умида шифокорлар томонидан операцияда йўл қўйилган ҳатоликлар туфайли узоқ йиллар давомида ногиронлар аравачасига михланиб қолди. 12 ёшига қадар бу иқтидорли қизалоқ юролмас ва оёқларини сезмас эди. Лола Каримова-Тилляеванинг «Sen Yolg'iz Emassan» фонди ёрдами билан 2015 йилдан бери Умида Германиянинг нуфузли клиникаларида 5 маротаба жарроҳлик амалиётини ҳамда кейинги кўп ойлик реабилитация курсларини ўтди.

Қизалоқнинг ниҳоятда кучли иродаси, тузалишга бўлган интилиши ва ҳаётга муҳаббати инсонга таъсир этмай қолмайди. Бугун Умида мустақил ўз оёқларига туриб, ҳасса ёрдамида ҳаракатланмоқда. Бу ижобий натижага эришиш учун мураккаб операция ва реабилитация жараёнларининг барча қийинчиликларига бардош беришига тўғри келди.

Умида яқинда Германиядаги навбатдаги муоллажадан сўнг қайтиб келди ва ҳозирда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказида даволаниш курсларига қатнашни давом этмоқда. Ушбу Марказ «Sen Yolg'iz Emassan» Фондининг шафелигида фаолият юритиб, имконияти чекланган болажонларга ҳар тамонлама ёрдам кўрсатади. Биз бир кун келиб, Умида тўлиқ соғайиб кетиб, Фондимиз эшикларидан мустақил, ўз оёқлари билан кириб келади деб астойдил умид қиламиз.