Ҳуррамов Сарварбекнинг жажжигина юраги

Шу йилнинг май ойида тўрт ёшли Ҳуррамов Сарварбекнинг жажжигина юраги операция қилинди.

Сарварбек ва яна беш нафар болажоннинг операцияси Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди таклифи билан Тошкентга ташриф буюрган етакчи франциялик кардиожарроҳ Оливье Барон томонидан амалга оширилди.

2015 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида туғилган Сарварбекнинг туғма юрак хасталиги болажон тўрт ойлигида аниқланган эди.

“Шифокорлар боламда бу касалликни аниқлаганида, у ҳали жуда кичик эди, – дея эслайди Сарварбекнинг ойиси Юлдуз. – Улар, операциясиз даволашнинг иложи йўқ, дейишди. Лекин, болангиз ҳали жуда ёш, вазни ҳам етарли эмас, дея операцияга олишмади. Сарварбек аввал 10 килогача вазн йиғиши кераклигини, кейин – 11 кило, сўнгра 15 – кило вазнни кутишимизни айтишди. Албатта, биз шифокорларни тўғри тушунишга ҳаракат қилдик. Лекин фарзандимиз соғлиғидан жуда хавотирда эдик. Шу тариқа, “Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ҳақида танишларимиздан тасодифан хабар топгунимизга қадар кутиб яшадик. Фонд бизга ёрдам бериши мумкинлигини айтишди. Тезда Тошкентга келиб, барча зарур ҳужжатларни топширдик. Бизни операция қилинадиган болалар рўйхатига киритишди."

"Боламнинг операцияси енгил ўтди, ҳозир аҳволи Худога шукур яхши, ҳатто болалар боғчасига қатнамоқчи. Лекин биз шошмаяпмиз, ахир боламнинг соғлиғини тиклаш осонликча бўлгани йўқ биз учун", - дейди Юлдуз.

«Sen Yolg'iz Emassan» Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 110 дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 20таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.Если вы ищете браслет. Есть что-то, что подойдет к любому образу, от облегающих до структурированных, от манжет до цепочек и манжет.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula