Зокиров Сарварнинг ҳикояси

Зокиров Сарвар Қашқадарё вилоятида истиқомат қилади. У юрак ҳасталиги билан туғилган. Йиллар давомида амалга оширилган даволанишлар ижобий самара бермади, ва Сарварнинг соғлиғи кундан кунга оғирлашиб бораверди. Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди молиявий кўмагида 2016 йилнинг октябрь ойида Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада Сарварга очиқ юрак операцияси бажарилди. Муваффақиятли ўтказилган ушбу операция Сарварга тенгқурлари қаторида соғлом ҳаёт кечириш имконини берди.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.