БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВ МАРКАЗИ

2004 йилда Лола Каримова-Тиллаева томонидан ташкил этилган Республика болалар ижтимоий мослашув маркази ривожланишдан ортда қолган, имконияти чекланган, ота-она ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, нотинч оилалар фарзандларининг муносиб даражада улғайишига кўмак беради. Марказ томонидан Ўзбекистонда илк бор муҳофазага муҳтож болалар ва уларнинг оиласини ижтимоий мослаштиришга қаратилган манзилли ва кенг кўламли кўмак дастури яратилди.

Марказнинг асосий вазифаси миллий институтларнинг муҳофазага муҳтож гуруҳга мансуб болаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, имконияти чекланган болаларни муваффақиятли тарзда жамиятга мослаштириш, уларнинг қобилиятини тўлиқ юзага чиқариш, шунингдек, имконияти чекланган болаларга нисбатан жамиятнинг ижобий муносабатини шакллантиришдан иборатдир.

Марказда беғараз тарзда кенг кўламдаги тиббий-ижтимоий, психологик-педагогик ва консультатив-ҳуқуқий хизматлар кўрсатилади.

Ижтимоий мослашув марказига келган ҳар бир имконияти чекланган болага унинг салоҳиятини юзага чиқариш борасида ҳар томонлама кўмак кўрсатилади.

Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларга юқори малакали педагоглар, логопедлар, болалар психоневрологлари, даволаш гимнастикаси бўйича инструкторлар, имо-ишоралар тили мутахассислари, арт-терапевтлар ва ҳуқуқшунослар зарур даражада ёрдам беради.

Бизнинг жажжи беморларимиз даволаш тренажёрларида машқ қилади, сенсор, мусиқа, қум ва эртаклар ёрдамида муолажа қилиш машғулотларида, шунингдек, сув ҳавзасида “аква-процедура” ва “гидрокинезотерапия” каби муолажа курсларида қатнашади. Саломатликни тиклаш жараёни нафақат фойдали, балки ёқимли ва қизиқарли бўлгани сабабли, боланинг умумий аҳволи ва соғлиғида тез фурсатда ижобий ўзгаришлар кузатилади.

Бундан ташқари, мутахассисларимиз ота-оналар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Ахир, боланинг саломатлигини тиклашда ота-онанинг руҳий ҳолати ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мутахассислар ота-оналарга психологик кўмак беради, шунингдек, уларга уйда бола билан мустақил шуғулланиш, кичкинтойларнинг билим олиш кўникмасини ривожлантириш сирларини ўргатади.

Алоҳида эътиборга муҳтож болалар тарбияланаётган барча оилалар ҳам Ижтимоий мослашув маркази курсларида қатнашиш учун пойтахтга келиш имконига эга эмас. Шу боис биз фаолиятимизни минтақаларда кенгайтиришга интилмоқдамиз. Марказимиз филиаллари Фарғона ва Самарқандда муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда.

Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг Самарқанддаги филиали қошида болалар ва уларнинг ота-оналари учун ижтимоий меҳмонхона ташкил этилган. Қўшни минтақалардан келиб Самарқанд филиалидаги даволаш-тиклаш курсларида қатнашаётган оилалар ушбу меҳмонхонада яшаши мумкин.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula