SEN.UZ – Sen yolg'iz emassan

Фонд ҳақида

“Sen Yolg'iz Emassan” Республика болалар жамоат фонди ота-она ғамхўрлигисиз қолган ҳамда имкониятлар чекланган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2002 йил ноябрда Лола Каримова-Тиллаева ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунда кунда у Ўзбекистондаги йирик болалар жамғармаси саналади.

НАЖОТ ТОПГАН ЮРАКЛАР

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 130дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

02.02.2021

Севара ўн ёшигача ҳеч қандай қийинчиликсиз соғлом бўлиб ўсди. Аммо 2016 йилда мактабдаги тиббий кўрик пайти унинг юрагида нуқсон борлиги аниқланди. Дори-дармон билан даволаниш самара бермади. Севара фақатгина операция йўли билан дарддан фориғ бўлиши мумкин эди.
05.12.2020

Умиданинг ҳикояси

Кичкинтой Умида Даун синдроми ва оғир юрак нуқсони билан дунёга келган. Иммунитети пастлиги туфайли, қизалоқ тез-тез касал бўлиб турарди. Узоқ вақт давомида шифохонада даволаниб, доим дори ичишига тўғри келар эди. Умиданинг аҳволи кун сайин оғирлашганлиги сабабли, унга ҳаётий муҳим жарроҳлик амалиёти зарур эди. 2020 йилнинг январь ойида "Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан, қизалоқнинг жажжигина юрагига операция бажарилди.
28.11.2020

Сардорбекнинг ҳикояси

БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИ

29.02.2020

Болалар ижтимоий мослашуви марказидаги сенсор терапия хонаси

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар учун сенсор терапияси қўлланади. Сенсор терапия хонасида эртаклар дунёси яратилиб, махсус ёрдамга муҳтож бўлган болаларга ёруғлик ва ранглар, турли хил товушлар, ҳидлар ва ҳиссиётлар орқали атрофидаги дунё билан танишишга ёрдам берилади.
06.02.2020

Ижтимоий мослашув марказидаги нутқ терапияси машғулотлари

Алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар мулоқот ва фикр ифода қилишда қийналадилар. Ижтимоий мослашув марказида имконияти чекланган болалар учун нутқ терапияси машғулотлари ўтказилади.
13.01.2020

Болалар ижтимоий мослашуви марказидаги мусиқий терапия машғулотлари

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида ғамхўрликка муҳтож болалар учун мусиқий терапия машғулотлари ўтказилади. Мазкур машғулотларда болажонлар мусиқий асбоблардан фойдаланиб, қўшиқ куйлайди ва рақсга тушадилар. Асбобларни чалиш жараёнида, болалар қўл моторикасини ривожлантиради. Қўшиқ куйлаш эса кичкинтойларда асабийлашишни камайтириб, уларнинг ҳиссий-эмоционал ҳолатини яхшилайди.

ЯНГИЛИКЛАР

13.02.2021

Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Меҳрибонлик уйларида тарбияланиб битиргандан сўнг жамиятда ижтимоий мослашувида кўплаб муаммоларга дуч келадилар. 9 йил давомида "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди нафақат Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, балки битирувчиларига ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда.
30.06.2020

Акимова Кристина - 30-чи Меҳрибонлик уйи битирувчиси. "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди уни уй-жой билан таъминланишида кўмаклашган. Шунингдек, Фонд Кристинанинг жажжи фарзандлари тиббий муолажа олишида ҳам ёрдам кўрсатган.
11.03.2020

“Болалар – болаларга” бичиш ва тикиш тўгараги

"Sen Yolgi'z Emassan" Фондининг ўқув марказида "Болалар - болаларга" деб номланган бичиш ва тикиш тўгараги. Бу ерда ёш чеварларимиз тикув машиналарда ва қўлда тикишни, турли хил ўйинчоқларни ясашни ўрганадилар.