Нажот топган юраклар - Севара Абдуллаеванинг ҳикояси. Бир ярим йил олдин “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди кўмагида ўтказилган операция туфайли Севаранинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Қизалоқ ўн ёшигача ҳеч қандай қийинчиликсиз соғлом бўлиб ўсди. Аммо 2016 йилда мактабдаги тиббий кўрик пайти унинг юрагида нуқсон борлиги аниқланди. Дори-дармон билан даволаниш самара бермади. Севара фақатгина операция йўли билан дарддан фориғ бўлиши мумкин эди.

2019 йилнинг май ойида “Sen Yolg‘iz Emassan” Фонди кўмаги билан франциялик кардиожарроҳлар Севаранинг юрагини операция қилдилар. Икки соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиёти қизга соғлом ва бахтли ҳаёт кечириш имконини берди. Яқинда 15 ёшга тўлган Севара айни пайтда биронта дарс қолдирмай, хуш кайфият билан мактабга қатнамоқда. Севара биология ва кимёни ёқтиради, келажакда эса шифокор бўлиб, болаларни даволашни орзу қилади.

Лола Тилляева томонидан асос солинган “Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари ўтказилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula